ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Сурия армияси “Ислом давлати” террорчиларини Туркия билан боғловчи асосий йўлларини тўсиб олишди. Хусусан, Алеппо билан Аазаз шаҳрини боғловчи йўл.
“Армия ва бизнинг жангчилар Маер-Андан ва Аазаз – Алеппо трассаларини тўсиб қўйишди. Шундай қилиб, жангариларнинг Туркиядан қурол-аслаҳа ва қўшимча куч олиш йўллари узилди”, — деди ИДга қарши крушаётган жангчилардан бири.
Сурия армияси жангчилари Алеппо шимолига ҳужум бошлаган. Жанглар уч йилдан бери жангарилар қўл остида бўлган Нубель ва аз-Заҳра шаҳарлари яқинида кетмоқда. Ретьян шаҳри ҳам Сурия артиллерияси ўқлари остида. Ретьян террорчиларнинг энг кучли таянч пунктларидан биридир.