Сомалида А321 самолёти портлашдан кейин шошилинч қўнишга мажбур бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320
Самолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Daallo Airlines компаниясига тегишли йўловчи самолёт бортида портлаш вақтида 60 киши бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Сомалида  Daallo Airlines компаниясига тегишли йўловчи самолёт бортида портлаш юз берди, ҳодиса натижасида 2 киши жароҳатланди, РИА Новости CNN хабари асосида.  

Африканинг Сомали давлати пойтахти Могадишо аэропортидан парвозга кўтарилган А321 авиалайнер бортида юз берган портлашдан кейин шошилинч равишда аэропортга қайтишга мажбур бўлди.

Унча кучли бўлмаган портлаш, самолёт ердан 4 км баландликка кўтарилганидан кейин содир бўлган. Портлаш оқибатида самолёт чап ёнида тешик пайдо бўлганига қарамасдан, учувчилар уни қайтиб аэропортга қўндиришга муваффақ бўлишган. Ҳодиса вақтида самолётда 60 киши бўлган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким қурбон бўлмаган.

Воқеа гувоҳлари самолёт фотосуратини tweeter да жойлаштиришган.

Бироз кейинроқ самлоёт ичида бўлган йўловчилар портлашдан кейинги парвоз видеолавҳасини ютубда жойлаштиришди.

Самолёт қўнганидан кейин мутахассислар унинг ичида портловчи модда қолдиқларини топган. Ушбу теракт ким томонидан қандай мақсадда амалга оширилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0