Ўзбекистонда ҳомиладор аёллар орасида ўлим сони 20% га камайди

Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, оналар ўлимининг асосий сабалари бу қуйидагиладир: туғиш вақтида кўп қон йўқотиш(45%), юқумли касалликлар (12%) ва кеч токсикозлар (5%).

ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 5 йил давомида, ҳомиладор аёллар орасида ўлим сони 18% га камайди, деб хабар бермоқда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.  

“Амалга оширилган чорлар натижасида охирги 5 йил давомида оналар ўлими 100 минг туғилган чақалоқ ҳисобига 23,1 кишидан 19 кишигача камайди”, — дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотда. Вазирлик маълумотларига кўра, оналар ўлимининг асосий сабалари бу қуйидагиладир: туғиш вақтида кўп қон йўқотиш(45%), юқумли касалликлар (12%) ва кеч токсикозлар (5%).     

“Оналар ўлимининг камайиш сабалари бу касалхоналарнинг материал ва техник жиҳозланишининг яхшиланиши ҳамда перинатал хизматларнинг оммавийлашиши”,  - демоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.   

2016 йил Ўзбекистонда, президент Ислом Каримов ташаббуси билан “Соғлом она ва соғлом бола йили” деб эълон қилинган.  Мамлакат ҳукуматига турли манбаалар ҳисобига керакли дастурлар ишлаб чиқариш вазифаси топширилган. Ушбу дастур эвазига перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш ва ушбу соҳада тиббий хизматлар кўрсатиш даражасини оширишдир.

Янгиликлар лентаси
0