Қобулдаги терактда 10 киши қурбон бўлди ва 20 киши яраланди

© RIA Novosti Даниил КолодинПоследствия взрыва. Афганистан
Последствия взрыва. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирга қадар ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олмаган.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қобул парламенти яқинида содир бўлган терактда жароҳатланглар сони 20 кишига етди, РИА Новости Афғонистон Ички Ишлар вазири ўринбосари Махаммад Айуб Саланги ўзининг Twitterда тарқатган хабарига асосан.

Олдин бир қурбон ва беш жароҳатланганлар ҳақида хабар тарқатилган эди.

“Олдин хабар берилганидек, Қобулдаги Де Мазан майдонида худкуш-террорчи томонидан уюштирилган ҳужумда 10 киши қурбон бўлди ва 20 киши жароҳатланди”, — деб хабар бермоқда Махаммад Айуб Саланги ўзининг микроблогида, Франс Пресс хабарига асосан.

Ҳозирга қадар ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олмаган.  Бахтсиз ҳодисанинг қолган тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Янгиликлар лентаси
0