Москвадаги ёнғинда икки нафар Ўзбекистонлик қурбон бўлди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМосква Шарқидаги тикув цехида содир бўлган ёнғин
Москва Шарқидаги тикув цехида содир бўлган ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москванинг Сокольники туманида тикув цехида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши қурбон бўлди, улар орсида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бор.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Москванинг Сокольники туманида тикув цехида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши қурбон бўлди, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси, саккиз нафари Қирғзистон фуқароси ва яна икки киши — Россия фуқароси Sputnik Кыргызстан хабарига асосан. Қурбонлар орсида бир ёш бола ҳам борлиги қайд этилмоқда.

“Ёнғиндан фақат тўрт киши қутилиб қолишга муваффақ бўлган. Улардан иккитаси Қирғизистон фуқароси, бирттаси Россия фуқароси ва яна бир киши Ўзбекистон фуқароси. Қурбон бўлганлар ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда. Аниқ расмий маълумот керакли экспертизалар якунланганидан кейин эълон қилинади”, — деб хабар берди Қирғизистон элчихонаси.

30 январ куни кечқурун, Москва марказига яқин бўлган Стромынка кўчасида,  саноат биноларининг бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин майдони 3 минг метр квадратни ташкил қилди. Ёнғин натижасида бинонинг томи қулаб тушди.

 

Янгиликлар лентаси
0