Дамашқдаги теракт қурбонлари сони 76 кишига етди

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишДамашқдаги теракт оқибатлари
Дамашқдаги теракт оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
«Ал-Жазира» телеканали хабарига кўра, ушбу теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” ўз зиммасига олган.

 

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Якшанба куни Дамашқда бирин кетин содир бўлган уч теракт қурбонлари сони  76 кишига етди, жароҳатланганлар сони 110 кишини ташкил қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости CCTV телеканали хабарига асосан.

Дамашқнинг шия мусулмонлари яшайдиган “Саида Зайнаб” мавзеида якшанба куни бирин-кетин уч теракт содир бўлди. Портловчи мосламалардан бири  автомобилга ўрнатилган бўлиб у масофадан туриб портлатиб юборилган, шу вақтнинг ўзида яна бир худкуш-терррорчи  ўзини йўналишли автобус ичида портлатиб юборди, бир неча дақиқадан сўнг бошқа террорчи ўзини одамлар орасида портлатиб юборган.

«Ал-Жазира» телеканали хабарига кўра, ушбу теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” ўз зиммасига олган.

Сурия ТИВ якшанба куни БМТга юборган мурожаатномасида, Дамашқдаги ушбу терактлар Женевада Сурияда тинчлик ўрнатиш борасида бошланиши керак бўлган музокараларни бузишга қаратилган ҳатти-ҳаракат дейилган.

 

Янгиликлар лентаси
0