ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Олти ой муддат ичида Доғистонда 100га яқин экстремистик сайтлар аниқланди, шулардан 40таси ёпиб ташланди, деб таъкидлади Махачкалада ўтказилган мажлис давомида республика Матбуот вазири Азнаур Ажиев, РИА Новости хабари асосида.
"2015 йилнинг июлидан декабр ойига қадар интернет тармоқларида терроризм хусусиятига эга 100га яқин ресурслар аниқланди; 2016 йил январ ойи якунига қадар улардан 40 таси ёпиб ташланди”, — деди Ажиев.