ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россиянинг Миллий террорчиликка қарши қўмитаси беш йил ичида 300дан ортиқ инсонни адашиб кириб қолган боши берк кўчадан қайтаришга ва уларга тинч ҳаётга мослашишга ёрдам берди, хабар қилди журналистларга жума куни Россиянинг Миллий террорчиликка қарши қўмитаси раҳбари биринчи ўринбосари Евгений Ильин.
"Сўнгги беш йил ичида 300дан ортиқ киши террорчиларга шериклик қилишдан қайтарилди… Ҳозирда бу одамлар тинч ҳаётга мослашишяпти", — деди у.