18 январ куни Москвадаги Марказий Кино уйида СССР халқ артисти, кинорежссер Шухрат Аббосовнинг 85 йиллигига бағишланган юбилей кеча бўлиб ўтди.
Тадбир Россия Кинематографчилар Уюшмаси, Россия Филмлар фонди, Кино актерлари гилдияси ва UzTvRus томонидан ташкил қилинган. Кечада Россия таниқли маданият ва шоу бизнес арбоблари хизмат кўрсатган режиссерни саҳнадан туриб табриклашади.
Кеч соат 7да Москва Кино уйи фойесида одам гавжум эди. Меҳмонлар орасида кўплаб таниш чеҳраларни кўриш мумкин эди. Шухрат Аббосовни табриклаш учун Узбекистон, Тожикистон, Озарбайжон дипломатлари келишган. Саҳнада миллий рақслар, юмореска ва ҳикоялар ижно этилди. Хонанда Азиза ўзининг янги қўшиғини ижро этди.
Лекин тадбирнинг асосий қаҳрамони Шуҳрат Солиҳовичнинг ўзи бўлди. Шуҳрат ака тенги йўқ ҳикоячи экан: кеча давомида у киши ўз ҳикоялари билан барчанинг диққатини жамлаб, биргаликда қайғуришга ёки қаҳқаҳа уриб кулишга мажбур қилди.
Совет ўзбек кинорежиссери, сценарий муаллифи, педагог, Ўзбекистон ССР Халқ артисти, СССР Халқ артисти, Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап", "Тошкент — нон шаҳри", "Сен етим эмассан" Ўзбекистонда ва бутун совет иттифоқи ҳудудида барчага яхши таниш.
Ҳозирги кунда Шуҳрат Аббосов Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтида дарс бериб келмоқда.