ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. “Бугунги кунда Сурия муҳолифат вакиллари ва террорчилар ўртасида фарқ қолмади”, таъкидлади Эрон Ислом Ресбпуликаси ТИВ раҳбари ўринбосари Хуссайн Амир Абдуллаҳён ММПЦ МИА "Россия сегодня" томонидан ўтказилган матбуот-анжуманида, РИА Новости хабари асосида.
"Бу мамлакатга террорчиларнинг кириб келиши ҳамда баъзи бир давлатларнинг жангариларни қўллаб-қувватлаши вазиятни мураккаблаштирди. Афсуски, бугунги кунда террорчилар ва оппозиция вакилларини ажратиш қийин бўлиб қолди, улар ўртасида фарқ қолмади”, — изоҳ берди у.“Баъзи бир давлатлар, террорчиларга янги ниқоб тақиб, сиёсий оппозиция вакили кўринишида Женевада Сурия можаросини тўхтатиш бўйича ўтказиладиган келишувлар вақтида “муроса столига” ўтқазиш учун жон куйдириб ҳаракат қиляпти. Аммо Теҳрон кутилаётган учрашувга ижобий муносабатда. Чунки, у Суриядаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш учун муҳим қадам бўлиши мумкин”, — таъкидлади Абдуллаҳён.