Песков Путиннинг уйланиши ҳақидаги саволларга изоҳ беришни хоҳламади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.
Россия Президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Владимир Путиннинг шахсий ҳаёти муҳокама учун мавзу бўла олмайди”, деб таъкидлади президент матбуот-котиби Дмитрий Песков, журналистларнинг Россия янги биринчи хонимга қачон эга бўлади, деган саволига жавобан.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik.  Президент матбуот-котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни хоҳламади.

Бундан сал олдин ОАВларда Россия президентининг собиқ рафиқаси турмушга чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Владимир Путин ўз вақтида журналистларнинг “Россия қачон янги биринчи хонимга эга бўлади?”, деган саволига жавобан, аввал собиқ турмуш ўртоғини турмушга узатиши, шундан сўнг ўзи оила қуриши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Путин: “Қизларим ҳеч қачон “юлдуз фарзанд” бўлмаган"

"Анъаналарга хилоф равишда президент шахсий ҳаёти ҳақида гапириш ниятим йўқ. Биз бундай қилмаганмиз ва қилмаймиз ҳам”, — деб жавоб берди Песков Россия президенти келажакда оила қуриши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан.

Путинлар оиласи 2013 йилнинг июнида ажрашишлари ҳақида эълон қилишган эди. Салкам 30 йил бирга яшаган жуфтликнинг — Мария ва Екатерина исмли қизлари бор. Владимир Путин ва Людмила Путина ОАВ вакилларига никоҳлари бекор қилинганига қарамай, яқин инсон бўлиб қолганликлари тўғрисида кўп бора таъкидлашган.

Дмитрий Песков, шунингдек, Людмила Путинанинг турмушга чиқққанлиги тўғрисидаги миш-мишларга ҳам изоҳ беришдан бош тортди.

Янгиликлар лентаси
0