ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ленинни кўмиш масаласига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқ лозим, деб ҳисоблайди. Путиннинг таъкидига қараганда, жамиятни тарқоқликка олиб келувчи ишларга қўл уришнинг кераги йўқ.
"Қайта кўмиш ва шу турдаги бошқа масалаларга келадиган бўлсак, биласизми, менинг назаримда, бу каби масалаларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқ лозим. Жамиятимизни иккига бўладиган ишларга йўл қўйиб бўлмайди. Биз жамиятимизни, аксинча, жипслаштиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Энг муҳими шу”, — деди Владимир Путин Умумроссия миллий фронти ҳудудлараро форумида Ленинни кўмиш ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Қизил майдондаги Мавзолейдан жой олган Ленин танасини кўмиш борасида қизғин баҳс-мунозаралар рус жамиятида ҳар йили кўтарилади. Аммо шу пайтга қадар сўнгги қарор қабул қилингани йўқ.