Лола Каримова: Президент бўлишга интилмайман!

© Lola Karimova-TillyaevaЛола Каримова. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенжа қизи.
Лола Каримова. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенжа қизи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президентининг кенжа қизи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида, келажакда давлат раҳбари бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Лола Каримованинг сўзларига қараганда, у келажакда ўз ҳаётини сиёсат билан боғламоқчи эмас.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон Президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagramдаги расмий саҳифасида ўзининг келажакда давлат раҳбари бўлиши ҳақидаги миш-мишларга  изоҳ бериб ўтди.

Озода Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон ўз қизини президент аппарати раҳбари этиб тайинлади

Унинг сўзларига қараганда, у ўз ҳаётини ўзгартириш ниятидан йироқ. Лола Каримова давлат бошқарув органларида фаолият юритишни, давлат арбоби бўлишни хоҳламайди.

"Менинг мақсадим, юксак вазифам, аввало оилам ва маънавий ўсишим билан боғлиқ. Қачонки, фарзандларим яхши, виждонли ва сахий инсонлар бўлиб вояга етишганда, мен ўз олдимга қўйган вазифамни бажардим, деб ҳисоблайман", — деб ёзади Каримова-Тиллаева.

Президентнинг кенжа қизи, шунингдек, хайрия фаолиятини давом эттириши ҳақида маълум қилган.

"Ҳаётимда ўз олдимга жуда кўп масалаларни қўйганман. Аммо улар орасида ҳокимиятга интилиш мақсади йўқ”, — таъкидлайди у.

Каримованинг фикрига кўра, ҳокимият ҳар қандай инсонни бахтли қилиши мумкин, у – лаззат манбаи, деб ўйлайдиган одамлар ҳам, афсуски, бор.

"Ана шундай фикрга эга одамлар баъзан кичик ҳокимиятни ҳам эплай олмайдилар. Ундан нотўғри фойдаланадилар ва бу билан ўз зиммаларидаги вазифа ҳамда халққа жуда катта зиён етказадилар.

Лола Каримова, шунингдек, олийжаноб ва виждонли киши учун ҳокимият бу биринчи навбатда — улкан масъулият эканлигини қўшимча қилган. “Давлат бошқаруви – халққа хизмат қилишдир!”, деб таъкидлайди у.

Бунга қадар бир қанча ўзбек манбаларида президентнинг кенжа қизи келажакда давлат раҳбари лавозимини эгаллаши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0