ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. “Тошкент-4” янги халқаро аэропорт терминали лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини Жанубий Кореянинг “Инчен” аэропорти бошқарувчи конcорциуми ишлаб чиқади, деб хабар бермоқда Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (KOICA).
Агентлик вакили сўзларига қараганда, консорциум таркибига “Инчен”дан ташқари яна тўрт корея корхонаси кирган. Улар орасида Корея транспорт институти ҳам бор.
“Жанубий Корея томони лойиҳанинг техник – иқтисодий ҳужжатларини 2016 июнига қадар якунлайди ва ундан кейин аэропортни бошқариш мастер-планини амалга оширишни бошлайди”, — деди суҳбатдош.
Тошкент аэропортининг янги терминали қурилишида ва унинг самарали ишлашида, дунёда энг яхши аэропортлардан бири ҳисобланган, “Инчен” аэропортини кўп йиллар давомида бошқариш тажрибасидан тўпланган “ноу-хау”лардан фойдаланамиз, деди Ким Донг Чел, “Инчен” аэропорти бошқарувчиси.
Ўзбекистон расмийлари тарқатган маълумотга қара, аэропорт янги терминалининг умумий қиймати 312 млн $ бўлиб у 2018 йил охиригача қуриб битказилиши керак. Ушбу маблағнинг асосий қисми, 300 млн $ бу чет эл, асосан Жанубий Корея сармоялари ва кредитларидир. Янги терминал соатга 1,5 минг йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин.
“Тошкент” аэропорти йилига 3 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрастади. Унинг ўтказиш қобилияти — соатига 1300 киши. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандарти бўйича “Тошкент” аэропорти Иккинчи категорияга тегишли бўлиб, у барча ҳаво кема турларини қабул қилиши мумкин.