ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент кўчаларида яқин кунлар ичида велосипед йўлаклари пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today, ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси вакили хабарига асосан.
ЙҲХ Бош бошқармаси Тошкент туман ҳокимиятларига ушбу таклифни йўналтирган. Лойиҳани молиялаштириш ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси ҳисобидан олиб борилади. Расмий шахснинг сўзларига қараганда лойҳани молиялаш муаммо бўлмайди.
“Велосипедчилар пиёдалар ва автомобилчилар қаторида йўл ҳаракати қатнашчиларидир. Шунинг учун ҳам биз шундай таклиф билан чиқдик. Ҳозир ҳокимиятлар лойиҳа институтлари билан биргаликда, ривожланган мамлакатларнинг ушбу соҳадаги тажрибасини ўрганиб чиқмоқда”, — деди муассаса вакили.
Велосипед йўлаклари Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг пайдо бўлиши аниқ санаси эълон қилингани йўқ.