Словакияда минглаб ўқитувчилар иш ташлаш эълон қилди

Oбуна бўлиш
Словакиядаги 300дан ортиқ мактаб ўқитувчилари номаълум вақтга иш ташлаш эълон қилишди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Словакияда душанба куни бошланган умуммиллий иш ташлаш оқибатида, 300дан ортиқ мактаблар ёпилди, яна бир қатор таълим масканлари чегараланган режимда ишлаяпти, хабар қилади РИА Новости.

"Ҳукумат ўқитувчилар томонидан қўйилган талаб – ойлик маошни 90 еврога, таълим тизими бюджетини — 400 миллион еврога ошириш тўғрисидаги талабни бажара олмаслигини таъкидлагач, 300дан ортиқ мактаб ўқитувчилари душанба кунидан бошлаб номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилишди”, — дейилади хабарда.

Иш ташлаш ташаббускорларидан бири, ўқитувчи Бранислав Кочаннинг сўзларига қараганда, “сўнгги 26 йил ичида таълим вазири 17 та маротаба алмашган, ҳукумат вакилларининг ҳаммаси таълим соҳаси энг устувор масалалардан бири эканлиги ҳақида кўп ва хўб гапирган, аммо афсуски, бу гаплигича қолиб кетмоқда”

Ўз навбатида, республика Таълим вазири Юрай Дракслер яқинда Словакия радиосида чиқиши вақтида  амалдаги ҳукумат педагогик таркиб ҳолатини яхшилаш учун жуда кўплаб яхши ишларни амалга оширгани тўғрисида таъкидлаган эди.

"2012 йилдан бери ўқитувчилар маоши 22% га оширилди", — деди Дракслер.

 

Янгиликлар лентаси
0