Қирғизистон фуқароси 20 минг дона шиша идишдан иссиқхона қурди

Oбуна бўлиш
Бозор-Қўрғонда истиқомат қилувчи Айбек Ҳайдаров икки йил умри ва йигирма минг шиша идишни ғоят антиқа иссиқхона яратишга сарфлади. Ҳозирда бу қурилма маҳаллий диққатга сазовор ёдгорликларнинг бирига айланган.

Бозор-Қўрғонда истиқомат қилувчи Айбек Ҳайдаров икки йил умри ва йигирма минг шиша идишни ғоят антиқа иссиқхона яратишга сарфлади. Ҳозирда бу қурилма маҳаллий диққатга сазовор ёдгорликларнинг бирига айланган. “Қачонлардир, шу ишни бошлаганимда, ҳамқишлоқларим устимдан кулишган эди”, — эслайди Айбек.

Ҳайдаровнинг сўзларига қараганда, иссиқхона ҳажм жиҳатдан унчалик катта эмас – 9 метрга 6 метр. Аммо иссиқликни яхши сақлайди, хабар қилади Спутник Қирғизистон.

"Ўтган йилнинг феврал ойи ўрталарида помидор, бодринг ва бошқа сабзавотларни экдим. Кўчатларим йил давомида ҳосил берди. Шиша идишлар туфайли иссиқхонам жуда антиқа кўринишга эга, бундан ташқари, у мустаҳкам”, — дейди ғурур билан тадбиркор.

Айбекнинг ҳикоясига қараганда, у аввалига шиша идишларни кўчалардан йиғган. Ҳамиша ҳам бир хилдаги идишни топишнинг иложи бўлмагани учун, кейинчалик у шиша идишларни кафелардан сотиб ола бошлаган. Иссиқлик сақланишини янада яхшилаш мақсадида эса ҳар бир шиша ичига пластик пакетларни жойлаштириб чиққан.

Янгиликлар лентаси
0