ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жиноий ишлар бўйича Наманган вилоят суди Ўзбекистон ИИВ ходими оила аъзоларини ўлдирган тўрт жиноятчини 15 йилдан 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди, суд вакили хабарига кўра.
Бунга қадар тарқалган хабарларга кўра, 2015 йилнинг 22 февралида Наманган вилоятидаги Норин дарёсида Тошкент шаҳар ИИВ жиноий қидирув бўлимида фаолият юритувчи милиционернинг онаси, рафиқаси ҳамда тўрт яшар ўғли танаси аниқланган. Жиноятчилар фақатгина 2,5 яшар эмизикли гўдакка шафқат қилиб, уни жиноят содир этилган жойга яқин бир уйнинг дарвозаси олдига ташлаб кетишган.
"Суд жараёни давомида, қотиллик хусусий корхонадан ишдан бўшатилган шахс томонидан қасд олиш мақсадида амалга оширилгани аниқланди" — хабар қилди агентликка ҳамсуҳбат. Фожиа тергов жараёни Наманган вилояти ИИВ ва миллий хавфсизлик хизмати хамда Тошкент тергов гуруҳи томонидан олиб борилган.
Қотиллик буюртмачиси — Азизбек Аҳмедовга 20 йил, икки ижрочи — Исмоилов ва Хусановларга ҳар бирига 25 йилдан, балоғат ёшига етмаган Боқижоновга — 15 йил қамоқ жазоси берилган.