Independent шарҳловчиси: Суриядаги урушда фақат Туркия ютқазади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тойиб Эрдўғон Туркияни “буюк салтанат”га айлантиришни орзулаганига қарамай, унинг Суриядаги ҳаракатлари тескари самара берди. Эндиликда у Сурия шимолини унутиши ёки у ердаги ҳарбий иштирокини кучайтириши лозим, дейди Патрик Кокберн.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. “Сурия можароси”ни изга солиш юзасидан Женевада ўтказилаётган музокаралар ноаниқ натижа билан якунланиши мумкин. Аммо бу урушда ким ғолиб бўлгани-ю, ким мағлубиятга учрагани бугун сир эмас. Сурия урушида йирик мағлубиятга учраган давлат – бу Туркия, деб ҳисоблайди британиянинг The Independent нашри шарҳловчиси Патрик Кокберн, РИА Новости хабари асосида.

Довутўғли Туркия чегараси “Ислом давлати”дан “тозалаб” ташланиши ҳақида айтди

Патрик фикрича, иштирокчилар кўплиги сабаб, Сурия ва Ироқдаги урушга ҳотима ясаш муаммо туғдирмоқда. “Улар таслим бўлиш учун кучлилилик қилади,  ғолиб бўлиш учун уларга куч етишмайди” деб ёзади Кокберн.

Эрон ва "Хизбуллоҳ" учун урушда ғолиб чиқиш “ҳаёт-мамот” масаласи бўлган бир пайтда, Саудия Арабистони ва Туркия ҳам Башар Асадни йўқ қилиш режасидан воз кеча олмайдилар. Чунки бу иш учун улар бор-будини тикишган.

"2011 йилда Туркия Яқин Шарқда энг обрўли давлат мақомини эгаллагандек, туюлган эди. Аммо бу у Суриядаги урушда мағлубиятга учраши турган гап.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон зиёлилар жамиятига қарши суннийлар қўзғолонини қўллаб-қувватлагани бугун фош бўлди. Аввалига “Мусулмон биродарлар”и, кейин “ИД”, сўнгра “Жабҳат ан-Нусра” ва бошқа экстремистик гуруҳлар… Туркия буларнинг ҳаммасига тишини-тишига қўйиб ёрдам бериб келди", — деб ёзади шарҳловчи.

Туркиянинг тарихдаги қудратини тиклаш орзуида бўлган Эрдўғон, аксинча натижага эришди, деб таъкидлайди Кокберн.

Шарҳловчининг сўзларига қараганда, АҚШ ва Россия Сурия ва Туркия чегарасини ёпишга ҳаракат бошлашганидан сўнг, Туркия президентининг бу мағлубиятга нисбатан муносабатини очиқ-ойдин кузатиш имкони туғилади.

Сурия армияси махсус операцияси - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги: Туркия Сурия шимолидаги ИД жангарилари сафини тўлдирмоқда

"Эрдўғон Туркиянинг Сурия шимолидан сиқиб чиқарилишига кўникишга мажбур бўлади, ёки ҳарбий иштирокини кучайтириб, Сурияга бостириб киради", — тахмин қилади Кокберн.

Туркиялик шарҳловчилар таъкидига кўра, Эрдўғон қўшни мамлакатга ўтган йилдаёқ бостириб кирмоқчи бўлган, аммо армия қўмондонлари қаршилигига учраган, деб ёзади The Independent. 

Кокберн фикрига кўра, бугун Туркия Суриядаги можароларга аралаша олмайди. Чунки, бунинг энди иложи йўқ. Биринчидан Эрдўғоннинг ушбу ҳаракати АҚШ томонидан маъқулланмайди, иккинчидан у Россия авиацияси ва зенит тизими зарбасига учраши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0