ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik, Юлия Троицкая. Ироқда террорчиликка қарши кураш фақат Ироқ қуролли кучлари “қўли” билан олиб борилади, деди журналистларга Ироқ Ташқи Ишлар вазири Иброҳим ал-Джафари, Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтган Биринчи араб-ҳинд форумида.
“Ироқда террорчиликка қарши қуруқлик ёки бошқа ҳарбий операциялар фақат ироқ кучлари томонидан олиб борилади ва бошқарилади. Бошқа ҳеч қандай кучлар бунга аралашмайди, алоҳида маслаҳатчилардан ташқари”, деди аль-Жаафари.
Унинг сўзларига қараганда “Ироқ – мустақил давлат ва у ҳеч кимнинг унинг суверенитетини бузишига йўқ қўймайди”. Аль-Жаафари бу йил Ироқ ҳудуда “Ислом давлати” террорчиларини йўқ қилишга умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Пентаган раҳбари Эштон Картер CNN телеканалига АҚШ Ироққа “ислом давлати” террорчиларига қарши кураш учун ҳарбий десант бўлинмаларини юборишини маълум қилган эди.
Унинг сўзларига қараганда АҚШ ҳарбийларининг асосий вазифаси — Ироқ кучларига ИДга қарши ҳарбий операция ўтказишга ёрдам бериш, лекин ҳарбий операциянинг аниқ тафсилотлари: қачон, неча киши ва қанча муддатга юбориши ҳақида маълумот йўқ.
Бундан олдин, АҚШ президенти Барак Обама Сурия ва Ироқ ҳудудида ИДга қарши катта ҳарбий операция ўтказишга қарши эканлигини, фақат ҳаво зарбалари билан чекланишини бир неча бор такрор айтган эди. Шунга қарамасдан, АҚШ ушбу ҳудудда ўз ҳарбий иштирокини кун сайин оширмоқда. У ерга ҳарбий йўриқчи ва маслаҳатчилардан ташқари махсус қўшинлар ҳам юборилмоқда.