ОАВ: Греция ороллари аҳолиси Нобел мукофотига номзод бўлиши мумкин

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишЯқин Шарқдан келган қочқинлар қутқарув кийимлари.
Яқин Шарқдан келган қочқинлар қутқарув кийимлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британиянинг Guardian газетаси ёзишига қараганда, Нобел қўмитаси номига Грециянинг Лесбос, Кос, Самос, Лерос, Родос ва Хиос ороллари аҳолисини мукофотга тақдим қилиш ҳақида мурожаатнома таёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв —Sputnik. Грециянинг бир неча ороллари аҳолиси Яқин Шарқдан келаётган қочқинларга ёрдам берганлиги мунособати билан Нобел мукофотга номзод бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Guardian газетаси, РИА Новости хабарига асосан.  

Оксфорд, Принстон, Корнуолла ва Копенгаген университетлари профессорлари Нобель қўмитасига Грециянинг Лесбос, Кос, Самос, Лерос, Родос ва Хиос ороллари аҳолисини мукофотга тақдим қилиш ҳақида мурожаатнома  таёрламоқда.

Олий ўқув юртлари профессорлари  ушбу ороллар аҳолисининг Яқин Шарқдан келаётган қочқинларга кўрстган “ҳамдардлик ва фидокорлигини” юқори баҳолашган.Ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаш учун интернет тармоғида ҳам мурожаатнома жойлаштирилган. Ушбу мурожаатномага ҳозирга қадар 300 минг киши овоз берган.

Нобель мукофотига номзодлар беришнинг охирги муддати – 1 феврал.

Швециялик олим Альфред Нобелнинг васиятномасига биноан, Нобел мукофоти илм ва фан ривожида олий натижаларга эришган олимларга берилади. Ҳар йил тақдим этиладиган беш мукофотдан биттаси дунёда тинчликни мустаҳкамлаш  энг катта ҳисса қўшган кишига тақдим этилади. Мукофотлар топшириш маросими доимо, Алфред Нобел вафот этган кунда — 10 декабрда ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0