ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Curiosity номли Марсоход Мардаги ер ва қумдан планетанинг юзини кейинчалик ўрганиш учун намуналар олди, NASA хабари асосида.
Марсоход автоматик бошқариладиган “қўли” билан икки жойдан қум намунасини олди уларнинг кимёвий ва минерал таркибини ўрганиш учун лаборатория бўлимига жойлаштирди.
NASA Марсдаги Шарп тоғининг шимоли ғарбидаги қумтепалар ёнида роботнинг ишлаш тасвирини 2016 йилнинг 20 январида намойиш қилди.
2015 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Curiosity Марсоходи Шарп тоғи ёнида жойлашган ғайриоддий қумтепаларни ўрганишга киришган. Ушбу “тирик қумтепаларни” ўрганиш олимларга марсда сув қандай рол ўйнаганини тушунишга ёрдам беради. Уларнинг фикрига кўра, ушбу қумтепалар қачонлардир Марсда сув бўлганлиги белгисидир.
Curiosity марсоходи ўзининг Марсдаги уч йиллик фаолияти давомида ўзининг автоматик “қўли”да ўрнатилган фотокамера ёрдамида ерга юзлаб фотосуратлар юборди.
Эслатиб ўтамиз, NASA бир неча марта қилган уринишлардан кейин Curiosity роботини Марсга қўндиришга муваффақ бўлган эди. Ушбу техник жиҳатдан ўта мураккаб жараён ҳақидаги анимацияли видеолавҳани қуйида томоша қилинг.