ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама террорчиларни йўқ қиламиз деган вақтда ИД террорчи гуруҳининг қуввати чексиз эди. Фақатгина Дамаск билан Москва биргалашиб кураш бошлаганда террорчилар чекинишни бошлади, деди Британиянинг халқаро мунособатлар бўйича мутахассиси, Politics First журнали бош редактори Маркус Пападопулос Sputnik мухбирига берган интервьюсида.
Британия эксперти Маркус Пападопулоснинг фикрга кўра Сурияда ИГни чекинишга мажбур қилган ягона сабаб бу — Россиянинг ҳарбий ҳаво операцияси. Баъзи ғарбий мамлакатлар АҚШ бошчилигидаги коалиция ИДни қочишга мажбур қилди деган эди, лекин бу “буткул ёлғон”. Вашингтон ва унинг иттифоқчилари бошлаган кампания “тўлиқ муваффақиятсизликка” учради, деб ҳисоблайди эксперт.
АҚШ ҳалигача ИД ва бошқа радикал гуруҳлар билан курашиш учун Сурия армияси билан ҳамкорлик қилиш кераклигини тушунмайди. Айнан Сурия ҳукумати қўшинлари ва қурдлар узоқ вақт давомида экстремистларни тўхтатиш учун қуруқлик операцияси олиб борган.
Маркус Пападопулоснинг фикрига кўра Сурия армияси ИДга қарши курашнинг “жони” ва Россия буни тушунади.
Сурияда ИДга қарши кураш 2011 йилдан буён олиб борилмоқда. Ҳукумат қўшинлари турли террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда. Террорчилар орасида энг фаол гуруҳлар бу “Ислом давлати” ва Жебҳат ан-Нусра”. Уларнинг иккаласи ҳам Россияда таъқиқланган.
ИД ҳозирги кунда дунёдаги энг катта хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Уч йил мобайнида террорчилар Сурия в Ироқ ҳудудида катта майдонларни эгаллаб олишди. Ундан ташқари улар ўз таъсирни Шимолий Африка мамлакатларига ҳам ўтказмоқдалар. Охирги ярим йил давомида террорчилар Европа, Туркия, Индонезия ва бошқа бир қатор мамлакатларда юзлаб одамларнинг қурбон қилган террорчилик актлари уюштиришди.