АҚШ Сурияда уруш бошлашга тайёрлигини маълум қилди

Oбуна бўлиш
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден “Суриядаги вазиятни сиёсий музокаралар ёрдамида тинчлантириш имкони бўлмаса, Қўшма Штатлар уруш очишга тайёр”лиги ҳақида маълум қилди.

 

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. АҚШ вице-президенти Жозеф Байден “Суриядаги вазиятни сиёсий музокаралар ёрдамида тинчлантириш имкони бўлмаса, Қўшма Штатлар уруш очишга тайёр”лиги ҳақида маълум қилди, РИА Новости хабари асосида.

Америка ҳарбийлари. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироққа қуруқлик қўшинларни киритмоқчи

"Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилсак, тўғри йўлни танлаган бўламизми-йўқми, бизга номаълум. Аммо, гарчи, бу муаммони сиёсий йўл билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, биз “Ислом давлати”га уруш очиш йўли орқали зарба беришга тайёрмиз”, — деди Байден Истамбулда Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли билан бўлган учрашув давомида.

Сурия билан боғлиқ келишувлар Женевада 25 январ куни ўтказилиши кутилмоқда. Бунга қадар БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан Мистура Суриядаги вазиятни изга солишда иштирок этаётган барча томонлар билан консультацияни якунига етказиши лозим.

 

Янгиликлар лентаси
0