ОАВ: Туркия ҳудуди яна террорчилар томонидан нишонга олинди, икки киши жароҳатланган

Oбуна бўлиш
Бир аёл ва бир бола тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Тахминларга кўра, снаряд Азаз шаҳридаги туманларнинг биридан учирилган. Суриянинг бу ҳудуди “Ислом Давлати” террорчилари томонидан назорат қилиниши маълум.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Сурия ҳудудидан учирилган снаряд, Туркия жануби-шарқида жойлашган Килис шаҳридаги уйларнинг бирига келиб тушди. Икки киши жароҳат олган, хабар қилади РИА Новости Sabah нашри маълумоти асосида.

Туркия мактаб яқинидаги портлашдан сўнг, Сурияга қарата ўт очди

Хабарларга кўра, жароҳат олганларнинг ҳаёти ҳавф остида эмас.  Снаряд, тахминларга кўра, “ИД” жангарилари назоратида бўлган Азаз шаҳри(Сурия)даги туманларнинг биридан учирилган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Сурия ҳудудидан учирилган снаряд Килис шаҳридаги мактаб биносига келиб тушган эди. Портлаш натижасида, мактаб ходималаридан бири ҳалок бўлган. Битта ўқувчи жароҳат олган. Ушбу ҳодисадан 48 соат ўтиб, Туркия ҳарбийлари “ИД” позициялари бўйлаб ўт очишди.

Янгиликлар лентаси
0