23 январдаги табиий офат Хитойда 830 минг инсонни ҳаётдан олиб кетди

© AP Photo / Ng Han Guan Тянцзин шаҳридаги портлаш оқибатлари. Хитой.
Тянцзин шаҳридаги портлаш оқибатлари. Хитой. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда энг йирик вайрон қилувчи кучга эга зилзила рўй берганига бугун 460 йил тўлди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 1556 йил 23 январда Хитойда вайрон қилувчи кучга эга энг йирик зилзила рўй берди. Табиий офат 830 минг инсонни ҳаётдан олиб кетди. Зилзила Хитойнинг Шенси, Шанси, Хенан, Гансу, Хебей, Шандун, Хубей, Хунан, Цзянсу ва Анхой провинцияларидаги 97дан зиёд округларга “тегиб ўтди”. Табиий офат эпицентри Шенси провинциясига тўғри келди, РИА Новости хабарига кўра.

Зилзила вақтида Шенси провинцияси ҳудудида кўтарилиш ва пасайиш ҳолатлари кузатилиб, тупроқ суюлиши рўй берди. Зилзила кўчки ва ўпирилишларни юзага келтирди, тоғларни текислаб, дарёлар ўзанини ўзгартирди. Натижада, Хитойнинг аксарият шаҳарлари сув остида қолди.

Зилзила эпицентрида 20 метр чуқурликка эга ўпирилиш ва ёриқлар пайдо бўлди.

Уйлар, жамоатчилик бинолари, черковлар ва шаҳар деворлари барбод бўлди. Ёнғинлар юзага келди.

Хуасян шаҳрида биронта соғ бино қолмаган эди. Шаҳар аҳолисининг тенг ярми ҳалок бўлди. Кучли сейсмик тўлқинлар туфайли, тупроқ суюлиб кетиб, натижада, аксарият бинолар ер қаърига кириб кетди. Саноқсиз одамлар тириклайин кўмилдилар.

Худди шундай ҳолат Вейнан ва Хуаин шаҳарларида ҳам рўй берди. Зилзила эпицентридан 500 километр масофа узоқликда жойлашган шаҳарлар борки, ҳаммаси зилзила қурбонига айланди.

Шенси ва Шанси провинциялари аҳолиси тахминан 60 %га қисқарди.

Шенси провинциясининг баъзи туманларида одамлар битта қолмай қирилиб кетди.

Хитой тарихидаги энг машъум зилзила тонг саҳар, одамларнинг аксарияти ҳали уйқудалигида рўй берган. Қурбонларнинг аксарияти зилзила туфайли қулаган бинолар остида қолишгани маълум.

Зилзиладан сўнг олти ой давомида ойда 3-5 маротаба силкинишлар такрорланиб турган. Уч йил давомида ерда енгил силкинишлар сезилиб турган. Орадан беш йил ўтгачгина, ҳаммаси тинчланган.

Янгиликлар лентаси
0