ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik, Алена Палажченко. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли Германия канцлери Ангела Меркелга террорчиларга қарши курашда ёрдам мақсадида “Инжирлик” базасига етказиб берган ҳарбий самолётлар учун миннатдорчилик билдирди, РИА Новости хабарига кўра.
"Туркия ва Германия елкадош бўлиб ҳавфсизликка таҳдид солаётган кучларга қарши курашмоқда. Биз “ИД”, “Қурдал ишчи партияси”(Туркияда фаолияти таъқиқланган) ва бошқа террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб бориб, тинчлик ва демократияни сақлаб қолишга бел боғлаганмиз. Мен бугун, “Ислом давлати” террорчиларига қарши курашда бизни қўллаб-қувватлаётган Меркел хонимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Германия, "Инжирлик" базасида ўз самолётларини жойлаштириб, бутун дунёга Туркия билан фикрдош эканини, уни қўллаб-қувватлашини намоён қилди. Туркия бошига оғир кунлар тушганида, Германия унинг ёнида бўлишини кўрсатиб берди", — таъкидлади Довутўғли ўзининг Германияга қилган сафари чоғида Меркел билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот-анжуманда.