Ўзбекистон Европага 91,2 миллион долларлик маҳсулот етказиб беради

© М.БобоназаровЎзбекистон стендида намойиш этилган маҳсулотлар.
Ўзбекистон стендида намойиш этилган маҳсулотлар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилари Берлинда бўлиб ўтаётган “Яшил ҳафталик”да иштирок этишмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Берлинда ўтказилаётган “Яшил ҳафталик-2016” — халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркасида Ўзбекистон Европа давлатларига ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича бир қанча шартномаларни имзолади.

“Ўзбекистон” стенди остида намойиш этилган маҳсулотларга харидорлар томонидан юқори баҳо берилди.

Европа давлатларига умумий миқдорда, 91,2 миллион долларлик сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берилиши кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқа, инвестиция ва савдо вазирлиги матбуот-хизмати.

 

Янгиликлар лентаси
0