ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Наманган – Екатеринбург – Наманган йўналишида чипталарни сотувга қўйди, хабар қилади компания матбуот хизмати.
Airbus 320 самолётлари Екатеринбургга ҳафтада бир марта – пайшанба куни парвозни амалга оширади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё давлатларининг 21 шаҳарларига, МДҲ давлатларининг 22 шаҳарига ва 11 йўналишда мамлакат ичида парвозларни амалга оширади.