Путин: "Юмалоқ хатлар" фақат Берияга керак бўлган

Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг фикрига кўра, интернетда сурбетлик, қўполлик қилиш ёки бирор терс нуқтаи назарни овоза қилиб сўнга яшириниб олиш жуда осон.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Кичик ва ўрта бизнес устидан интернет орқали тушаётган шикоятлар аниқ шахслар томонидан имзоланган бўлиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин, чоршанба куни “Кичик бизнес – миллий ғоями?” тадбиркорлар форумида.   

Владимир Путин “Россия таянчи” Умумроссия кичик ва ўрта бизнеси жамоат ташкилоти президенти Александр Калининнинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлади. Александр Калининнинг фикрига кўра интернет орқли тушаётган кўплаб арз ва шикоятлар асосан сохта исмлар билан имзоланган.

“Барча шикоятлар, жумладан интернет орқали келиб тушаётганлари ҳам аниқ шахслар томонидан  ёзилган бўлиши керак. Мен бу борада Александр Сергеевични тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу нафақат кичик ва ўрта бизнес соҳасига таалуқли. Умуман, интернетда сурбетлик, қўполлик қилиш ёки бирор терс нуқтаи назарни овоза қилиб сўнга яшириниб олиш жуда осон”, — деди Путин.

Президентнинг фикрига кўра, агар инсонда бирор нуқтаи назар ёки даъво бўлса, майли айтсин, фақат ўзини ҳам ошкор қилсин.

"Акс ҳолда, бу шикоят эмас, “юмалоқ хат” бўлади. Бу соҳада фақат бир текширувчи яхши ишлаган – Лаврентий Павлович Берия”, — деди Путин.

 

Янгиликлар лентаси
0