ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда йўқолиб қолган ёш йигитни қариндошлари топилди. У тез орада она шаҳри – Навоийга юборилади, хабар қилди Sputnik Ўзбекистон сайтига “Йўқолган болаларни қидириш – Красноярск”гуруҳи волонтёрларидан бири.
Маълум бўлишича, ёш йигитни қўшнилари таниб қолишган, кейин йигит ҳам уларни таниган. Волонтёрнинг сўзларига қараганда, йўқолган йигитнинг исм-шарифи Кригер Денис Александрович, у Навоий шаҳрида яшаган. Отасининг исми Кригер Александр, онаси – Лидия Кригер.
Шунингдек, 90-йиллар охирида Кригерлар оиласи номаълум манзил бўйича кўчиб кетишгани маълум. Ота қаёққа кетганини – ҳеч ким билмайди.
Волонтёрларнинг айтишича, Денисда оғир турдаги шизофрения қайд қилинган, у камида 2 ҳафта даволаниб чиқиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, йўқолиб қолган бу ёш йигит ҳақида бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқалган эди.