Энг кучли давлатлар рўйхати

© ИА "Жахон"Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчилари.
Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчилари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ушбу рўйҳатдан ўрин олмаган бўлса-да, аммо, Global Firepower тузилган дунё рейтингида 54-ўринни эгаллаган ўзбек армияси Марказий Осиёда энг кучли, деб топилган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Американинг U.S. News and World Report нашри томонидан тузилган “Ҳарбий тайёргарлик жиҳатдан энг кучли давлатлар рейтинги”да биринчиликни АҚШ эгаллаган. Иккинчи ўрин – Россияга, учинчи ўрин эса – Хитойга берилган.

Ўзбекистон армияси аскарлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон армияси: етти муҳр остидаги сир

Вашингтоннинг ҳарбий ҳаражатлари мамлакат ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)нинг 3,5% ни ташкил қилган бир пайтда, Россия Федерацияси ўз ҳарбий эҳтиёжлари учун ЯИМнинг 4,5%ни сарфлайди. Етакчилар учлигини Хитой якунлаб берган бўлса, тўртинчи ва бешинчи ўринларни Германия ҳамда Буюк Британия эгаллаган.

Рейтингдан дунёнинг 60та мамлакати ўрин олди. Гарчи, Ўзбекистон ушбу рўйҳатга киритилмаган бўлса-да, аммо, Global Firepower тузган дунё рейтингида 54-ўринни эгаллаган ўзбек армияси Марказий Осиёда энг кучли, деб топилганини эътироф этиш мумкин.

Рейтинг BAV Consulting компанияси ҳамда Пенсильвания университети билан ҳамкорликда тузилган. Маълумотлар 36 мамлакатда ўтказилган сўровнома хулосаларига асосланган.

Янгиликлар лентаси
0