Ўзбекистон фуқароларига Украинадаги жангларда қатнашиш таъқиқланди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчиси.
Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига кўра, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Украина ҳудудида бораётган жанговор ҳаракатларда қатнашадиган Ўзбекистон фуқаролари ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин, Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра.

Ўзбекистон армияси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қуролли кучлари

Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси ўз фуқароларини Украина шарқий қисмида давом этаётган жанговор ҳаракатларда қатнашиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Гап шундаки, Украина Қуролли Кучларида чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар ҳарбий хизматни ўташларига расман рухсат берилган. Бу ҳолат Украинада жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун мамлакат ҳудудига кириб келаётган чет элликлар сони тобора ортиб бораётганига сабаб бўлмоқда.

Элчихона маълумотларига биноан, ўзбекистонликлар томонидан содир этиладиган бу каби ҳаракатлар жиноят деб тан олиниб, фуқароларнинг жавобгарликка тортилишларига сабаб бўлади.

Ўзбекистон армияси аскарлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон армияси: етти муҳр остидаги сир

" Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ёлланиш” моддасига кўра, “Моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади", — деб таъкидланади элчихона хабарида.

"Шу муносабат билан Ўзбекистон фуқароларига жуда эҳтиёткор бўлиш ва жанговор ҳаракатларда иштирок этишдан воз кечиш тавсия этилади", — дейилади хабарда.

Украина ҳудудида фавқулодда вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари, зудлик билан Киев шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

 

Янгиликлар лентаси
0