ОАВ: "Ислом давлати” Саудия Арабистонига кўчиб ўтади

Oбуна бўлиш
The National Interest нашри ёзишига кўра, Саудия Арабистонидаги ижтимоий ва иқтисодий муаммолар, қирол оиласининг заифлашиши ва ёшлар орасидаги ишсизлик ИД ривожланиши учун қулай шароит бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Саудия Арабистонида охирги йиллар давомида юзага келган демографик ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар ушбу мамлакатни ҳозирги кунларда Сурияда мағлубиятга учраётган “Ислом давлати” жиҳодчилари жойлашиб олиши учун қулай жойга айлантирмоқда, деб ёзади АҚШнинг The National Interest нашри.  

"Саудия Арабистонинг 28 млн аҳолисининг учдан бир қисмини имммигрантлар ташкил қилади. Улар бу ерда асосий ишчи кучи. Аҳолининг 70 % ёшлар ва улар орсида  ишсизлик 30%ни ташкил қилади. Саудия Арабистони аҳолиси қирол оиласи томонидан бегиланган шариат қонунларига биноан яшайди, лекин бунга қаршилик кучаймоқда”, — деб ёзади нашр.

Нашр ёзишича, ёшлар орсидаги улкан ишсизлик уларни осонгина террорчилар сафига ёллаш имконини беради.Охирги вақтларда нефт даромадининг кескин камайиб кетиши ҳам қирол оиласидан бўлган норозиликни фақат оширмоқда.

“ИД маблағи камайишига ва унга чет элдан босим кучайишига қарамасдан, ушбу ташкилот бирданига йўқолиб қолмайди. ИД асосан чет эллик ёлланма аскарлардан ташкил топган, шунинг учун ҳам у бир жойга боғланиб қолмаган ва осонгина бошқа жойга кўчиб ўтиши мумкин. ИД кўчиб ўтиш эҳтимоли энг катта бўлган мамлакатлардан бири Саудия Арабистони”, —  деб ёзади The National Interest.

 

Янгиликлар лентаси
0