Москва вилоятида бир гуруҳ ўсмирлар электричка йўловчиларга бита билан ҳамла қилишди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМосква метрополитени. "Бауманская" бекати.
Москва метрополитени. Бауманская бекати. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гувоҳнинг сўзларига қараганда, безорилар аввалига вагонлар бўйлаб югуриб, ўзига керакли қурбонни ахтаришган. Ҳужумдан сўнг, кўзни ёшлантирувчи газ балонларни ишга солиб, кўздан ғойиб бўлишган.

 

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik.  Сешанба куни кечқурун бита ва газ балонлар билан қуролланган бир гуруҳ ўсмирлар Киев вокзалидан Апрелевкага қараб йўл олган электричка йўловчиларига ҳужум уюштиришган, хабар қилади РИА Новости гувоҳ Рамазон Алпаут сўзлари асосида.

Йигитнинг ҳикоя қилишича, сешанба куни кечқурун Солнцево туманига келиб қолган электричкага юзлари тиббиёт ниқоблари билан тўсилган, бита ушлаб олган 8-10 нафар ўсмирлар чиқишган.

“Улар вагон бўйлаб югуриб чиқишди, ўзларига керакли қурбонни тополмадилар, чоғи, кейинги вагонга қараб ўтиб кетишди. Тез орада қўшни вагондан бақир-чақир овозлари кела бошлади. Тўда ўттиз ёшлардаги кавказча кўринишга эга йигитни бита билан калтаклаётгани маълум бўлди. Навбатдаги бекатда кўзни ёшлантирадиган газ балонларни вагондагиларга қарата пуркаган безорилар вагондан отилиб чиқиб, кўздан ғойиб бўлишди. Йўловчилар аксирганча қолиб кетаверди. Жабрдийда эса қонга беланган ҳолда ётарди”, — ҳикоя қилди гувоҳ.

Алпаутнинг сўзларига қараганда, йўловчилар полиция чақиришга, машинист билан боғланишга ҳаракат қилиб кўришган, аммо вагондаги чақирув тугмаси носоз бўлиб чиққан. Шунда, гувоҳнинг ўзи машинистлар кабинасигача югуриб бориб, уларга вазиятни тушунтирган ва кейинги бекатга тез тиббй ёрдам хизматини чақиришни сўраган.

 

Янгиликлар лентаси
0