Ўзбекистон чемпионатида мамлакатнинг 80дан ортиқ атлетлари қатнашди. Барча спортчилар чемпионатдан олдин дастлабки кўрикдан ўтишди.
105 кглик оғирлик тоифасида Фарғона вилоятидан Баҳриддин Ортиқов (№48) ғолиб бўлди.
75 кглик оғирлик тоифада – Тошкентлик Даниил Свечников (№56) олтин медал совриндори бўлди.
100 кгдан юқори вазн тоифасида Сурхондарёлик Иброҳим Назаров (№54) ғолиб бўлди. У 2013 йилда ҳам ушбу тоифа ғолиби деб топилган эди. Иброҳимнинг чиқиши барчани ҳайратга солди. У саҳнага ўғличаси билан чиқди. Ўғли унинг ҳаракатларини такрорлашга уринди.
“Модель-физик” номли аёллар орасида очиқ тоифада олтин медал Чирчиқлик Диана Акрамовага (№43) тегишли бўлди. Эркин дастур бўйича олтин медал тошкентлик Светлана Черновага (№34) насиб бўлди. Аёллар орасида очиы тоифада олтин медални Тошкентлик Кристина Радченко (№30) олди.
100кг гача бўлган вазн тоифасида Тошкентлик Павел Умурзаков (№36) ғолиб бўлди. Павел шунингдек 2014, 2015 йиллар 90кг вазнда Осиё чемпиони, 2014 йил Ўзбекистон чемпиони. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Умурзаковнинг тренери – унинг рафиқаси Олеся Гуреева.
Йилнинг энг кутилган воқеаси – бу абсолют биринчилик учун кураш бўлди. Барча оғирлик тоифаларидаги спортчилар ўртасидаги беллашувда, ҳакамлар қарори билан Ўзбекистон мутлақ чемпиони унвони Павел Умурзаковга берилди.