ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. АҚШнинг Кентукки штати сенатори, президентликка номзод, Рэнд Пол ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига киритилади. Рэнд Полнинг фикрига кўра ушбу 30 мамлакатдан террорчилар келиши мумкин, шунинг учун ушбу мамлакат фуқароларига АҚШга кириш визаси олиш тартиби мураккаблаштирилади, РИА Новости “Известия” газетаси хабари асосида.
Нашр хабарига кўра, ушбу қонун лойиҳаси АҚШ Конгрессида кўриб чиқилмоқда. Сенатор ишлаб чиққан чорала юқоридаги “жуда хавфли мамлакатлар” фуқаролари учун виза беришдан олдин уларни камида 30 кун мобайнида чуқур текшириш ва ушбу мамлакатлардан келган қочқинлар ортидан назоратни кучайтиришни ўз ичига олган. Ундан ташқари АҚШ Давлат департаменти ушбу мамлакатлардан мажбурий кўчиб келган кишиларни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
“Янги қонун лойиҳасига биноан, Давлат департаменти АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги билан биргаликда “жуда хавфли мамлакатлар” фуқароларига АҚШ визаси камида 30 кундан кейин ёки “кенгайтирилган хавфсизлик текшируви” якунланмагунича берилмаслигини таъминлаши керак”, — дейилган мақолада.
Нашр хабарига кўра “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига 30 мамлакат киритилган. Ўзбекистондан, Россия, Қозоғистон, Эрон, Туркия, Миср, Тожикистон ва Яман улар қаторида.
Мақола муаллифлари сенатор вакилларидан ушбу қонун лойиҳаси ҳақида расмий шарҳ олишга муваффақ бўлишмаган.