Мутахассис: ВИЧ билан зарарланган қонли шприцга эга безоридан қўрқманг!

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишВакцинация.
Вакцинация. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин оммавий ахборот воситаларида, Москва метрополитенида номаълум эркак ВИЧ инфекцияси билан зарарланган қонли шприц билан атрофдагиларга “укол” қилишини айтиб, қўрқитаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik.  ВИЧга қарши профилактика ишларини олиб борувчи марказ мутахассислари томонидан ўз вақтида берилган маслаҳатлар натижасида, инфекцияни юқишини олдини олиш мумкин, таъкидлайди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик саломатлиги департаменти раҳбари Олег Салагай.

Лаборант ВИЧ анализини ўтказмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ВИЧ вирусини юқтирганлар сони қанча?

Бундан сал олдин оммавий ахборот воситаларида, Москва метрополитенида номаълум эркак ВИЧ инфекцияси билан зарарланган қонли шприц билан атрофдагиларга “укол” қилишини айтиб, қўрқитаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

"Шундай шприцдан укол қилинган киши, 24 соат ичида ўз турар жойидаги ВИЧ инфекциясининг  олдини олишда ёрдам берувчи марказ мутахассисларига мурожат қилиб, зарур маслаҳатларни олиши лозим. Ваҳима қилишга ҳожат йўқ, сабаби, мутахассислар томонидан берилган маслаҳатларга тўлиқ амал қилинган тақдирда, ВИЧ инфекциясини юқтириб олиш хавфи бартараф этилган бўлади”, — хабар қилади Салагай.

 

Янгиликлар лентаси
0