Хиллари Россия билан мунособатлар фойда бўлсагина тикланишини айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишАҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон
АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хиллари Клинтон, агар бундан АҚШ фойда кўрса, Москва билан мунособатларни қайта бошлашга таёр эканлигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Собиқ давлат секретари, президентликка номзод Хиллари Клинтон агар АҚШ учун керак бўлса, Россия билан мунособатларни қайта бошлашга тайёр эканлиги маълум қилди, РИА Новости хабарига асосан.  

2009 йилда бўлгани каби,  Россия ва АҚШ мунособатларини қайта бошлаш ҳақидага саволга демократик партия вакили Клинтон “Бундан қандай фойда олишимга боғлиқ”, — деб жавоб берди. 

Америка байроғи. Вашингтон. - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор Сандерс: АҚШ ҳали ҳам СССР билан “совуқ уруш” олиб бормоқда

Клинтон, 2009 йилда АҚШ ва Россия мунособатларини қайта бошлашидан, АҚШ бир неча ютуқларга эришганини эсга солди: Афғонистонга ҳарбий юклар транзитига рухсат, ядро қуролини чеклаш ҳақидаги келишув ва Эронга қарши санкциялар ҳақида келишиб олишган эди.

АҚШ президентлигига яна бир номзод Берни Сандерснинг фикрига кўра АҚШ террорчиликка қарши кураш ўрнига ҳалиям СССР билан “совуқ урушни” давом эттирмоқда.

“Афсуски бизнинг мудофаа бюджетимизнинг (600 млрд $) асосий қисми Совет Иттифоқи билан совуқ урушга қаратилган. Унинг жуда кам қисми — 10 % дан ками – “Ислом давлати” ва халқаро терроризм билан курашга сарфланмоқда”, — деди Сандерс.

Берни Сандерс Республикачилар партияси вакили бўлиб, ҳозирги кунда у Клинтоннинг асосий рақиби ҳисобланмоқда. АҚШ президенти сайлови 2016 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0