ИД Сурияда яна 280 кишини қатл қилди

© YoutubeИШИД жангарилари
ИШИД жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятида, ИД жангарилари 280 кишини қатл қилди. Қурбонлар орасида аёллар, болалар ва қариялар бор. Жангарилар уларни Сурия армияси билан ҳамкорликда айблашган.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. “Ислом давлати” террорчи гуруҳи жангарилари Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятида, Ал-Багилия қишлоғида 280 кишини қатл қилишди. Қурбонлар орасида аёллар, болалар ва қариялар бор, хабар бермоқда Sputnik агентлиги маҳаллий аҳоли маълумотига асосан.

“Бугун жангарилар Дейр-эз-Зорнинг Ал-Багилия қишлоғида даҳшали қотиллик уюштиришди. 280 киши ўлдирилди, улар орасида аёллар, болалар ва қариялар бор. Сабаб — гўёки, улар Сурия армияси билан ҳамкорлик қилишган эмиш”, — деб хабар бермоқда маҳаллий аҳоли.   

Яқинда, 10 январ куни ИД жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳрида 80 кишини қатл қилгани ҳақида хабар бергандик

 

Янгиликлар лентаси
0