Немис сиёсатчиси: Меркелга жинниларнинг махсус кўйлагини кийдириб, лавозимдан олиб ташлаш керак

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишГермания канцлери Ангела Меркель.
Германия канцлери Ангела Меркель. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия ҳукумати қочоқларга нисбатан қўллаётган “очиқ эшиклар сиёсати”га қарши норозилик намойишлари вақтида “Германия учун альтернатива” партияси Тюринг бўлинмаси раҳбари худди шундай чақириқ билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. “Ангела Меркелга жинниларнинг махсус кўйлагини кийдириб, президентлик лавозимидан олиб ташлаш керак”, деб таъкидлади “Германия учун альтернатива” партияси Тюринг бўлинмаси раҳбари Бьерн Хёке. У ўзининг ушбу таъкидини ҳукумат миграция сиёсатига қарши Эрфуртда ўтказилган норозилик намойишлари вақтида айтди, РИА Новости, Focus нашри маълумотлари асосида.

"Германияни аҳмоқлар бошқармоқда", — қўшимча қилди у.

Полиция тақдим этган маълумотларга қараганда, ушбу намойишда партиянинг 2400га яқин тарафдорлари иштирок этишган.

Сал кейин, яна 500 киши ушбу митингга қарши норозилик намойиши билан чиққан. Ҳеч қандай тартиббузарликлар қайд этилмаган, деб ёзади Focus нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Германия 1,1 миллионга яқин қочоқларни қабул қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0