Тошкентда “СУВГЕО” биносида ёнғин рўй берди

Oбуна бўлиш
Айни вақтда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik.  Бугун, 15 январ куни “СУВГЕО” Тошкент илмий-тадқиқот институти биносида ёнғин рўй берди. Ташкилот “Новза” (собиқ “Ҳамза”) метроси яқинида, Бунёдкор проспектида жойлашган, деб хабар беради "Тошкент ҳайдовчилари" гуруҳи ўзининг Facebook ижтимоий тармоғи саҳифасида.

Чилонзор тумани ёнғин хавфсизлиги бўлинмасидан олинган маълумотларга кўра, ёнғин кундуз куни 15:11да бошланган. Енғинни бартараф этиш учун бешта машина иш олиб борган.

Ёнғин сабалари, жабр кўрганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Гувоҳлардан бирининг сўзларига қараганда, ёнғин биноси ёнида кўпгина “Тез тиббий ёрдам” машиналари тўпланган бўлса-да, аммо жароҳат олганлар қайд этилмаган. “Ҳаммаси жойида, жароҳат олганлар йўқ. Цехнинг ўзи ёняпти”, — деб ёзган гувоҳ.

 

Янгиликлар лентаси
0