ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Пойтахтнинг Оқтепа туманида жума куни эрталаб бензин ташувчи автомобиль ағдарилиб тушди. Милиция ходимлари бир неча соат давомида яқин кучаларда ҳаракатни беркитишди, деб хабар бермоқда ижтимой тармоқдаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари.
Гувоҳларнинг айтишига қараганда, воқеа содир бўлган жой яқин атрофида кучли бензин ҳиди сезилиб турган. Ижтимий тармоқ гуруҳи аъзолари ағдарилиб тушган бензин ташувчи автомобил суратини ҳам чоп этишган.
Ҳозирги вақтга келиб Тошкентда автомобил ҳаракати тўлиқ тикланган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.