ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россиянинг Монополияларга қарши федерал хизмати (ФАС) раҳбари Игорь Артемьев таъкидлашига кўра, унинг ташаббуси билан “Газпром” ўз рекламасдан “миллий бойлик” иборасини олиб ташлашга мажбур бўлди.
“Одамлар ёки газ бойлик бўлиши мумкин, лекин компания эмас”, — деб тушунтирди Артемьев журналистларга пайшанба куни.
Унинг сўзларига кўра, Путиннинг Киришидаги кенгаши протоколида ФАС раҳбари Артемьевнинг ташаббуси “инобатга олинсин” дейилган эди, лекин рекламадан ушбу ибора олиб ташлансин дейилмаган. Уша йиғилишдан кейин анча вақт ўтди. Ярим йил олдин Артемьев телеэкранлардан “Газпром – миллий бойлик” реклама шиори йўқолиб қолганини сезди.
Ўша вақтларда Бош вазир лавозимида ишлаган, Владимир Путин раҳбарлигидаги кенгаш Киришида 2012 йилда бўлиб ўтган эди. Кенгашда Артемьев “Газпром”ни танқид қилганди. Хусусан у Россиянинг ички бозорида газнинг чакана савдосини “Газпром” ихтиёридан чиқариш ташаббуси билан чиққан эди.