ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон Россия бозорида сабзавот ва консерва маҳсулотлари эҳтиёжини тўлдириши мумкин, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масалалари Ўзбекистон давлат корпорациялари раҳбарлари ва Россия қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Евгений Громыко ва вазир ўринбосари Сергей Левин билан бўлган учрашувда муҳокама қилинган эди.
“Ўзбекистон Россияга еткизиб берилаётган қишлоқ хўжалик ва консерва маҳсулотлари ҳажмини сезиларли даражада ошириб ушбу маҳсулотларга бўлган Россия эҳтиёжини тўлиқ ёпиши мумкин”, — дейилган хабарда.
Шу қаторда, Ўзбекистон вино ва вино маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириши мумкинлигини билдирди. Ўз навбатида Россиядан гуруч ва ёғ-мой маҳсулотлари импорт қилиш имконияти борлигини билдирди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон — Россия ишчи гуруҳи ташкил қилишга келишиб олишди. Ушбу гуруҳ вазирликлар орасидаги мунособатларнинг унумли услубига бўлиб келажакда мамалакатлар орасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг самарали омилига айланади.