ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. «Ўзбеккино» миллий агентлигининг янги раҳбари этиб Ўзбекистон Маданият ва Спорт ишлари вазирининг собиқ ўринбосари Отабек Мусаев тайинланди, деб хабар бермоқда kultura.uz
“Ўзбеккино”нинг асосий вазифаси миллий кино санъатининг ривожланиш рўналишларини белгилаш ва Давлат фильм фондининг фаолиятини ташкил қилишдир. Агентлик 1996 йилдан буён фаолият кўрсати келмоқда.
“Ўзбеккино” МА 2015 йилда Ўзбекистон ҳудудида замонавий Япония киноси кунлари ва Хитой киноси кунлари ва “Ўзбекистондак Европа киноси кунлари” кинофестиваллари ташкил қилинди.
Ундан ташқари агентлик чет элларда ўзбек киносини тағиб қилиш билан шуғулланади. 2015 йилда Ўзбекистон фильмлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида, Россиянинг Уфа шаҳрида ва Англиянинг Лондон шаҳарларида ўтказилди.