ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятида ноқонуний таксичилар билан кураш ва транспорт тизимини яхшилаш чоралари ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимияти вакили.
ЙҲХБ ва Солиқ хизмати вакиллари биргаликда ўтказган текширув тадбирларини кучайтириш ниятида. Ушбу мақсадда туманларда махсус текширувчи гуруҳлар ташкил қилинмоқда.
Ўтган йил йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати мониторинги ўтказилган эди. Унинг натижасида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди. Ҳуқуқни сақлаш органлари маълумотига қараганда, вилоят ҳудудида лицензия олмасдан ва техник ва тиббиёт кўригдан ўтмасдан 5 мингга яқин таксичилар фаолият кўрсатмоқда. Улар одамлар кўп тўпланадиган жойларда автомобил турар жойлари ташкил қилиб ЙҲҚ бузилиши ва транспорт тиқинлари сабаби бўлмоқда.
Махсус ташкил қилинган текширувчи гуруҳлар йўлларда ёппасига текширишлар ўтказиб 145 минг транспорт воситаларини кўригдан ўтказишди. Улардан 1,5 минги йўловчиларни ноқонуний равишда ташиётганлиги маълум бўлди, 472 – керакли ҳужжатларсиз, 517таси эса ўрнатилган газ баллонлари керакли тартибда текширувдан ўтказилмагани маълум бўлди.
Текширувлар натижасида 59 киши автомобилни маст ҳолда бошқараётганлиги, 31 киши техник носоз бўлган автомобилни бошқарганлиги, 41 киши кунлик техник кўригдан ўтмаганлиги, 37 киши кунлик тиббий кўригдан ўтмаганлиги аниқланиб жавобгарликка тортилди.
Йўловчи ташишга ихтисослашган хусусий корхоналар фаолиятига алоҳида эътибор берилади. Уларнинг раҳбарлари транспорт воисталарининг тозалиги, техник ҳолати, ҳайдовчиларнинг тиббий кўригдан ўтказилиши ва маданий мунособати ҳамда белгиланган графиклар бўйича ҳаракатланиши учун шахсий жавобгарликка тортилади.
Корхона раҳбарларига ҳар бир автобус учун 2 кондуктор тайинлаш, уларнинг хулқ атворига алоҳида эътибор бериш тайинланди. Вилоят маъмурияти шу билан, бир вақтда транспорт корхоналари раҳбарлари учун, уларнинг профессионал таёргарлигини, соҳада амал қилувчи қонун нормаларни билишига махсус аттестация жараёни ўтказишни режалаштирган.
Вилоят Санитария ва эпидемиология назорати хизмати доимий равишда йўловчи ташийдиган барча транспорт воситаларининг тозалигини текширувда ўтказиб туради.
Вилоят маъмурияти Самарқанд халқаро аэропорти, темир йўл вокзали ва Автовокзалида хавфсизлик чораларини кучайтиришга катта эътибор бермоқда. Ушбу мақсадда маҳаллий ИИБ, маҳалла қўмиталари, фуқаролар, бошқа ташкилотлар ва аҳоли орасида транспортда, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда, возал ва автостанцияларда, бозорларда ва савдо марказларида хавфсизлик чоралари борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятида йўловчи ташишга ихтисослашган 142 корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар умумий 5300 автоулов га эга бўлиб улардан 800та автобус, 2100та микроавтобус ва 2400 таксилардан иборат.