ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер Эрон ва Россияни навбатдаги бор Сурия президенти Асад Башарни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди, хабар қилади РИА Новости.
Мудофаа вазирининг сўзларига қараганда, Сурия президентини қўллашни тўхтатибгина, мамлакатдаги радикал оқим ва террорчилик каби иллатни таг-туби билан йўқ қилишга эришиш мумкин.
"Россия ва Эрон террорчиликка қарши курашда нотўғри йўлни танлашган. Суриядаги радикал оқимлар ва террорчиликнинг сабабчиси бўлмиш — Асад Башарни қўллаб-қувватлаш тўхтатилса, ҳаммаси ўзгаради", — таъкидлади Картер, чоршанба куни Кентуккидаги Форт-Кэмпбелл ҳарбий базасида чиқиши вақтида.
Ўтган йилнинг 30 сентябридан бошлаб Россия президент Башар Асад талабига мувофиқ Сурияда “Ислом Давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик уюшмалари объектлари бўйича авиазарбалар беришни бошлаган эди. Ушбу давр мобайнида Россия Ҳарбий-космик кучлари Каспий флотилияси кемалари иштирокида бир неча юзлаб жангариларни ҳамда минглаб террорчилар объектларини йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Сурия қўшинлари ва ватанга фидойи кўнгилли аскарлар Россия авиацияси кўмагида террорчилар позицияларига ҳужумларни амалга ошириб келмоқда. Россия Ҳарбий Кучлари Бош штаби маълумотига кўра, сўнгги 1,5 ой ичида Сурияда 150та аҳоли пунктлари террорчилардан озод қилинган. Аммо шу билан бир қаторда, халқаро уюшмалар қаршилигига қарамай, террорчилар Туркиядан кўмак олишда давом этмоқда.
Россия Ҳарбий Кучлари билан бир қаторда АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳам Сурияда “ИД” уюшмаларига қарши авиазарбаларни амалга ошириб келмоқда. Аммо Россиядан фарқли ўлароқ, АҚШ бу зарбаларни амалга ошириш учун Сурия ҳукуматининг расмий рухсатини олмаган. Россия ва АҚШ бошчилигидаги коалиция ўртасида яқин координация ҳам мавжуд эмас. Улар фақатгина самолётлар учиш вақти борасида ўзаро маълумот алмашиб туришади.
Шу билан бир қаторда, Ғарб Россия террорчилар объектлари билан бир қаторда, мамлакатдаги ўртача оппозиция объектларини ҳам нишонга олаётганликда айблаб келмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги Ғарбнинг бу таъкидларини ассосиз, деб ҳисоблайди.