ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Венесуэла президентининг рафиқаси Америка гиёҳванд моддаларга қарши кураш Бошқармаси унинг жиянларини қўлга олаётганда қонунбузарликларга йўл қўйганини таъкидламоқда. Силия хоним буни судда исботлаш ниятида, РИА Новости, Рейтер агентлиги маълумоти га кўра.
Франки Франсиско Флорес де Фрейтас ва Эфраин Антонио Кампо Флореслар Гаити полицияси томонидан Порт-о-Пренсда ўтган йил ноябр ойида ҳибсга олинган ва АҚШ ҳукуматига топширилган.
Биринчи хонимнинг жиянларига чет давлатдан АҚШ ҳудудига беш килограммдан ортиқ кокаин моддаси олиб кириб, тарқатмоқчи бўлганликда айбланган. Бу каби жиноятлар учун Қўшма Штатларда умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Ҳибсга олинган вақтдан беш ҳафта ўтиб, Флореснинг жиянлари Манхэттенда суд қилинди ва улар айбсиз деб топилди.
"Биз Америка гиёҳванд моддаларга қарши кураш Бошқармаси Венесуэла ҳудудида суверенитетимизга даҳл қилган ҳолда ҳаракат қилганлигидан хабардормиз. Улар одам ўғирлаган, буни ҳимоячиларимиз исботлайди”, — деб таъкидламоқда ҳозирда Флорес хоним.