Туркиялик гид туристларнинг ҳаётини сақлаб қолди

Oбуна бўлиш
Туркиялик гид Сибел Сатыроглу Истамбулнинг Султанахмет майдонида экскурсия олиб бораётган вақтида шубҳали йигитга кўзи тушиб қолган. Йигит портловчи ускунага ўхшаш нарса чиқаргач, гид туристларга қочишни буюрган. Шу билан у бир неча кишининг умрини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 13 янв – РИА Новости. Туркиялик гид Сибел Сатыроглу германиялик туристларни оғоҳлантириб қурбонлар сонини камайтирди, деб хабар бермоқда РИА Новости, Hurriyet газетаси хабарига асосан.

Истамбулнинг тарихий марказида, бир томонидан машҳур Ая Сафия масжиди икккинчи томондан ҳашаматли Кўк Гумбаз масжиди жойлашган, Истамбулнинг тарихий маркази — Султанахмет майдонида Сешанба куни аянчли теракт содир бўлди. Портлаш юз берган вақтда майдонда бир гуруҳ саёҳлар экскурсияда бўлган. Ҳукумат хабарига кўра 10 киши қурбон бўлган 15 киши жароҳатланган. Барча қурбонлар чет эл фуқаролари бўлиб, улардан 8 киши Германия, 1 киши Перу фуқароси. Туркия расмийлари хабарига кўра, портлаш Суриялик террорчи, ИД аъзоси томонидан амалга оширилган.

Истамбул кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Истамбул марказидаги портлашда 10 киши қурбон бўлди 15 киши яраланди

Гид, Сибел Сатыроглунинг сўзларига қараганда, у Султаахмет майдонида, 20-25 кишилик немис саёҳлари гуруҳи учун экскурсия олиб бораётган вақтда, гуруҳ ичида “чиқ” этган ғалати товуш эшитган.  

“Товуш менга ғалати туюлди ва назарим менга нотаниш бўлган ёш йигитга тушди. Туркка ухшаган, замонавий кийинган йигит туристлар гуруҳига қўшилиб олган эди. Шу вақт у ёнидан портловчи ускунага ўхшаш буюм чиқарди. Мен туристларга немисчада "Laufen weg" (қочинглар) деб бақирдим ва ҳамма қочишни бошлади. Шу вақт портлаш юз берди”, — деб Сатыроглунинг сўзларини келтиради газета.

Гиднинг ўзи ҳам оёғидан яраланган ва портлаш оқибатида эшитиш қобилиятини йўқотган.

 

Янгиликлар лентаси
0